ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухорода “Samarkand Marathon” хайрия югуриш мусобақалари туркуми доирасида учинчи бор “Bukhara Night Race” беллашуви ўтказилди.
Ўзбекистонда ўтказилаётган тунги пойгани қўллаб-қувватлаш учун юртимизнинг барча ҳудудлари ва хориждан турли ёшдаги атлетлар, ҳаваскор спортчилар иштирок этди. Хусусан, Австрия, Афғонистон, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Ирландия, Испания, Малайзия, Португалия, Япония, Россия, Сербия, Қозоғистон, Тожикистон каби 20 давлатдан спортсеварлар ташриф буюрди.
Марафонда 5 ва 10 километр масофага югуриш, скандинавча юриш ҳамда 4 ёшдан ошган болажонлар беллашуви ўтказилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА