Бугунги кунда хорижда меҳнат қилиб қайтган ёшларимизнинг кўпчилиги оиласи бағрида, ўз ерида деҳқончилик билан шуғулланмоқда. Айниқса, улар етиштирган ҳосилларини бозорда эмас, балки даланинг ўзидаёқ савдога чиқариб, даромад топмоқда.

Хусусан, Амударё суви ва ёш миришкорнинг пешона теридан етилган қовун-тарвузлар даромадга кирди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани Хизир эли маҳалласида истиқомат қилувчи Барчиной Аҳмадованинг сўзларига кўра, у бир кунда 1 тонна тарвуз сотган пайтлари ҳам бўлган.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 апрелдаги «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ишсиз ёшларга ер майдонлари ажратиб берилаётгани ортидан нафақат бир ёшнинг, балки бир оиланинг бандлиги ва даромади таъминланмоқда.

Қаҳрамонимиз билан ташкил этилган интервьюнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг You Tube саҳифасида кўришингиз мумкин.

Гулноза Бобоева, ЎзА