Давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлаши билан Қозоғистон Республикасининг Манғистау вилояти Ақтау шаҳрига “Нукус – Манғистау – Нукус” йўналишида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилди. Бугун мазкур поезднинг дастлабки рейси Нукус шаҳрига етиб келди.
Тантанали кутиб олиш маросимида нуронийлар, ёшлар, санъат ва маданият ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди. Қўшни давлат билан йўлга қўйилган поездлар қатнови аҳолига мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрамига катта туҳфа бўлди.
Таъкидлаш жоизки, “Нукус – Манғистау – Нукус” йўналишида йўловчи поезд қатнови 2024 йилнинг 22 август санасидан бошлаб йўлга қўйилиб, қатновлар ҳафтада уч маротаба амалга оширилади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.