Амударё туманида “Амударё қишлоқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятига қарашли янги ғишт заводи иш бошлади.
Тадбиркор К.Атажанов томонидан қурилган ушбу завод тўла қувват билан ишласа, бир кеча кундузда 45-50 минг дона хом ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Тадбиркор завод қошида кейинчалик пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳам режалаштирмоқда.
Мазкур объектнинг қурилишига 3 миллиард сўм миқдорида банк кредити ва тадбиркорнинг 150 миллион сўм маблағи сарфланди.
Завод ўз маҳсулотларини тумандаги йирик қурилиш объектлари ҳамда аҳолига арзон нархларда етказиб беради.
ЎзА