ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистондаги “Довут ота” қадамжоси Қўнғирот тумани марказидан уч километр узоқликдаги Устюрт текислигида жойлашган.
Зиёратгоҳ 1787-1874 йиллар ҳудудда яшаб ўтган қозоқ ботири Барақ-Асаў ўғли Довуд отанинг исми билан номланган. Ушбу инсон ўтмишда халқ ҳимоячиси сифатида ташқи душманлардан халқни бир неча бор қутқариб, мардлик кўрсатган. Халқ орасида унинг қаҳрамонлиги ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд.
“Довут ота” қадамжосида XVII-XVIII асрга оид тарихий мақбаралар бор.
Сўнгги йилларда қадамжодаги обидаларни асраб қолиш мақсадида реставрация ва консервация ишларини олиб бориш ҳамда зиёратгоҳни ободонлаштиришга давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, тарихчи-олимлар ҳам илмий изланишларни амалга оширмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА