ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими томонидан «Энг ёш маънавиятчи – 2024» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди. Унда шаҳар ва туманлар босқичида ғолиб бўлган 17 нафар ёш мутахассис ўз билимини синовдан ўтказди.

Танлов таълим муассасалари, идора ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган маънавиятчи ходимларнинг тажриба ҳамда малакасини ошириш учун имконият яратиш, шунингдек, уларнинг китобхонлик ва ватанпарварлик туйғуларини янада ошириш мақсадига қаратилган.

Якуний натижаларга кўра, Хўжайли туманининг «Жайхун» қишлоқ фуқаролар йиғинининг ёшлар етакчиси Ботир Умаров биринчи, Қораўзак туманидаги 9-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Дилноза Халқназарова иккинчи, Кегейли туманидаги 14-умумтаълим мактабининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари Азиза Одилхонова учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА