Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан алимент тўловчи ишсиз қарздорларни иш билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан жорий йилнинг 6 ойига “Алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорларни ишга жойлаштириш ҳақида” режа-жадвал тасдиқланди.  Шунга асосан Тахиатош тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ташаббуси билан меҳнат ярмаркаси ўтказилган.

Меҳнат ярмаркасида 21 та муассаса, ташкилот ва тадбиркорлик субъекти мавжуд  27 та бўш иш ўрнини тақдим этди. Тадбир давомида 14 нафар қарздорга ишга жойлашишга йўлланма берилиб, шундан 7 нафар алимент тўловчи қарздор иш билан таъминланди.

Жумладан, алимент тўловчи қарздор Қ.Қ. анча вақтлардан буён доимий даромад манбаига эга бўлмаганлиги сабабли алимент тўловларини ўз вақтида тўлашга қийналиб келган эди. Ярмарка давомида у “Массагет Нукус” масъулияти чекланган жамиятига ишга жойлаштирилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири