Нукус халқаро аэропортидан “Нукус–Истанбул–Нукус” ва “Нукус–Олмаота–Нукус” йӯналишлари бӯйича биринчи мунтазам авиақатновлар амалга оширилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 9 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Истанбул–Нукус–Тошкент”, “Самарқанд–Нукус–Истанбул” йўналишлари бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш, янги харид қилинаётган “L-410” русумли самолётлардан бир донаси Қорақалпоғистон Республикасида ички рейслар учун дислокация қилинишини таъминлаш белгиланган эди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 3 июнь куни “Нукус–Истанбул–Нукус” авиайўналиши бўйича дастлабки рейс Нукус шаҳридан жўнаб кетди. Парвозлар ҳар душанба куни амалга оширилади.
Шунингдек “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан “Нукус-Олмаота –Нукус” йўналиши бўйича дастлабки рейс амалга оширилди. Парвозлар чоршанба ва шанба кунлари белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
– Янги йӯналишлар бӯйича парвозларнинг йӯлга қўйилиши аҳоли учун анча қулайлик яратади, – дейди йӯловчилардан бири Оразбай Ибрагимов. – Чунки авваллари Олмаотага автобусда икки кунда қийналиб борар эдик. Энди самолётда икки соатда етиб бориш имконияти яратилди. Оролбӯйи аҳолисига эътибори ва ғамхӯрлиги учун Президентимизга миннатдорлик билдирамиз.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),
ЎзА мухбирлари