Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман бўлими Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишинг олди олинди.

“Қ.С.” масъулияти чекланган жамиятга қарашли дўкон сотувчиси Ж.Р. фуқаро Г.Б.га жами 15 қути “Редукцин лайт” ва “Горячий перец” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,1 миллион сўмга сотган вақтида ушланди. Фуқаро Ж.Р.дан умумий қиймати 15,3 миллион сўмлик жами 818 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири