Ўзбекистон – Туркманистон ишчи гуруҳларнинг Баённомаси имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 июлга қадар Туркманистонда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида давлат чегараларини делимитатция ва демаркатция қилиш бўйича Ўзбекистон – Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон – Туркманистон чегарасининг айрим участкаларида биргаликда дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди.
Ишчи гуруҳ учрашувлари якунларига кўра, Баённома имзоланди.
2017 йилдан буён Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларга мувофиқ, кўп йиллик танаффусдан сўнг давлат чегарасини демаркатция қилиш бўйича икки мамлакат ишчи гуруҳларининг музокаралари қайта бошланди ва ҳозирги вақтга қадар жойларда чегара ўтиш чизиғини аниқлаш мақсадида 9 учрашув ўтказилган.
Музокаралар дўстлик ва яқин қўшничилик ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олиш руҳида ўтди. Бу эса Ашхобод ва Тошкентдаги олий даражадаги учрашувлар давомида икки мамлакат Президентлари келишувларининг амалий тадбиғи ҳисобланади.

 

ЎзА