Ўзбек ёшлари Хитойдаги фестивалда иштирок этди

Хитой Халқ Республикасининг Далянь шаҳрида “Умумжаҳон маданият фестивали” бўлиб ўтди. 

Ушбу фестивалда дунёнинг 22 та давлати қаторида Хитой Халқ Республикасида таълим олаётган Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясига аъзо 40 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар ҳам фаол иштирок этди.

Фестивалда ўзбек ёшлари мамлакатимиз тарихи, маданияти, урф-одатлари, дини, тили, миллий таомлари ва бир-биридан гўзал рақсларини намойиш этди. Айниқса, ўзбек йигитларининг ўзбек миллийлигини намоён қилувчи “Андижонча” рақси ва ўзбек қизларининг хоразмча қўшиқлари барчага манзур бўлди.

Иштирокчи талабалар томонидан ўзбек миллий таомлари ва миллий ширинликлар тайёрланди ва ташриф буюрганларга улашилди. Фестивал давомида ўзбек ёшлари ўртасида ҳамжихатлик руҳи янада кучайди. Фестивал кўтаринки руҳда якунланди .

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА