Нукус давлат педагогика институти шу кунларда талаба бўлиш истагидаги ёшлар билан гавжум.
Жорий йил қабул режасига кўра, университетнинг бакалавриат босқичига 1 минг 725 талаба ўқишга қабул қилинади. Магистратура босқичида эса 14 йўналиш бўйича 58 нафар ёш мутахассис таҳсилни давом эттиради.
Олий таълим муассасаси қабул комиссиясида абитуриентлар учун барча шароит ва қулайликлар яратилган. Ҳужжатларни қабул қилиш ишларига тажрибали профессор-ўқитувчилар жалб этилган. Ушбу жараёнда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланилмоқда.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА