Украинада махсус амалиёт бошлангандан кейин Туркияга келган россияликлар яшаш учун бериладиган рухсатнома ва молиявий муаммолар туфайли оммавий равишда бошқа мамлакатларга кўчиб ўтмоқда, деб ёзди “Reuters” ахборот агентлиги.

Агентликнинг расмий статистикага таяниб ёзишича, май ойида Туркияда вақтинча яшаб келаётган россияликлар сони 2022 йилнинг охирига келиб учдан бир қисмга, яъни, 154 мингдан то 96 минггача камайган. Агентликнинг Туркияни тарк этган россияликлар орасида ўтказган сўрови натижасига кўра, улар кўчиб ўтиш учун асосан Сербия ва Черногорияни маъқул кўришмоқда.

Кўчишга мажбур қилган сабаблар орасида санкция туфайли банк хизматлари билан боғлиқ муааммоларни келтирган, шунингдек, Туркияда инфляция юқорилиги ҳам мамлакатни тарк этишга баҳона бўлганини айтишган.

Анқара 2023 йил  январдан саёҳатчи сифатида яшашга  виза сўраб тақдим этилган аризаларни текширишни қатъийлаштирди.Туркия ҳукумати маълумотларига кўра, 2024 йил январгача вақтинча яшашга рухсат олган 54 минг россиялик мамлакатни аллақачон тарк этган.