Қозоғистонда ўтаётган “Элорда кубоги”нинг қизлар ўртасидаги ярим финал жангларида 8 нафар вакиламиз рингга кўтарилди.

Мусобақа давомида Саидахон Раҳмонова, Зиёда Ярашева ва Соҳиба Рузметова финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, Сабина Бобоқулова, Азизабону Маъмирова, Хуморабону Мамажонова, Мавлуда Мовлонова ҳамда Моҳира Абдуллаева ўз вазн тоифаларида бронза медалига эга чиқди.

Бугун, 17 май куни “Элорда кубоги”да эркаклар ўртасидаги ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Вакилларимиздан эса 5 нафари финал учун рингга кўтарилади.

Ярим финалда жанг ўтказадиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Оразбек Ассилкулов (Қозоғистон)

-63,5 кг: Атҳамжон Муҳиддинов – Алмат Абдуали (Қозоғистон)

-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев – Аман Конисбеков (Қозоғистон)

-75 кг: Аълохон Абдуллаев – Тимур Нурсеитов (Қозоғистон)

-80 кг: Раҳматулло Бойматов – Аятулла Такежанов (Қозоғистон)

 Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА