Онлайн: Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси бошланди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
 
Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. 
Мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев очди.
Мажлис кун тартибига 23 масала киритилган бўлиб, шундан ўнга яқини қонунлардир. Улар орасида “Медиация тўғрисида”, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги янги қонунлар бор.
Шунингдек, янги таҳрирдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунлар ҳам кўриб чиқилади.
Бир неча қонун халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан боғлиқ.
Икки кун давомида сенаторлар қонунлардан ташқари Ҳисоб палатасининг, Бош прокурорнинг 2017 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботига баҳо беради. Ички ишлар, ташқи ишлар вазирларининг ахборотлари эшитилади.
Сенат ваколатига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Ялпи мажлисда муҳокама этиладиган барча масалалар ҳақидаги ахборотларни сайтимизда онлайн тарзда кузатиб боринг!

 

Норгул Абдураимова, ЎзА