Бугун Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди

2018 йил 28-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. 
Ялпи мажлисда 23 масала кўриб чиқилиши кутилмоқда. Шундан ўнга яқини қонунлардир. Улар орасида “Медиация тўғрисида”, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги янги қонунлар бор.
Шунингдек, янги таҳрирдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунлар ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Ялпи мажлис иш жараёни билан боғлиқ барча масалалар ҳақидаги онлайн ахборотларни сайтимизда кузатиб боринг!

 

Норгул Абдураимова, ЎзА