Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги: Байрам муборак бўлсин!

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги давлат расмий ахборот манбаи ва мамлакатдаги етакчи ахборот агентлигидир.
Агентлик солномаси 1918 йили Тошкентда РосТА бўлими очилганидан бошланади. Кейинчалик у ТАСС тизимидаги ЎзТАГ – Республика Телеграф Ахборот агентлигига айлантирилди.
11.jpg
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 1992 йил 5 февраль кунидан эътиборан агентлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) сифатида қайта ташкил этилди.
Бугунги кунда ЎзА Ўзбекистон Республикаси давлат органлари фаолияти ва мамлакатдаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларни тўлалигича ёритиб келмоқда. Агентликнинг вилоятлардаги мухбирлар тармоғи мамлакатнинг барча ҳудудларидаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида тезкор ва объектив ахборот узатиш имконини беради.
Айни пайтда ЎзА материалларидан Ўзбекистондаги барча оммавий ахборот воситалари – етакчи теле ва радиоканаллар, газета-журналлар, интернет сайтлари кенг фойдаланади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, турли идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари Агентлик материалларини ўз сайтларида мунтазам эълон қилиб боради.
18.jpg
ЎзА веб-сайтига бугунги кунда 8 тилда 9 версияда – ўзбек, o‘zbek (лотин), рус, инглиз, француз, немис, испан, араб ва хитой тилларида материаллар жойлаштирилади. Дунёнинг 50 дан ортиқ етакчи интернет сайти ЎзА веб-сайти материалларидан доимий тарзда фойдаланади.
0cde84ed-6da4-4b0e-918e-d7f53e57581e.jpg
ЎзА веб-сайти “Twitter”, “Facebook”, «Instagraam», «Телеграм» каби ижтимоий тармоқларга уланган бўлиб, улар орқали ўқувчилар сони муттасил ортиб бормоқда.
2efac79d-901a-40b1-be02-ead26da00517.jpg
3fd07728-3c5f-4f6c-83dd-fa24248cde3b.jpg0fd35c7c-34ad-4ded-a3f7-ab9b850b9a49.jpg

Бу Агентлигимиз ҳақидаги расмий маълумот. Бу маълумот орқасида 180 га яқин кишининг машаққатли ва ҳалол меҳнати ётибди. Бу катта ва аҳил жамоа кунларни тунга, тунни тонгга улаб Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан мамлакат тинчлиги, халқ фаровонлиги, юрт ободлиги йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида халқимиз ва жаҳон аҳлини хабардор қилиш йўлида меҳнат қилмоқда. Меҳнат қилганда ҳам оиласи ташвиши, рўзғор етишмовчилиги, бетоблиги, шодон ва қайғули дамларини ҳам «ишдан кейинга» сурган ҳолда меҳнат қилади. Ваҳоланки, «ишдан кейин»нинг ўзи бўлиши қийин.
08.jpg
Бугунги касб байрами билан бутун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоасини, устозларимиз Маматқул Ҳазратқулов, Қулмон Очилов, Аҳмаджон Тошхўжаев, Мурод Муҳаммад Дўст, Саъдулла Ҳаким, Ўктам Мирзаёров, Эркин Аъзам, Бахтиёр Мансуров, Турсунбой Ботирбековларни, ушбу ташкилотда журналистик маҳоратини ошириб, бугунги кунда мамлакатимизнинг марказий ОАВда, расмий идораларида самарали фаолият юритаётган Беҳзод Норбоев, Олимжон Тўрақулов, Анвар Самадов, Ҳусниддин Бердиев, Воҳид Луқмонов, Ғулом Мирзо, Анна Витальевна, Умиджон Ёқубов, Бунёд Абдуллаев, Азамат Атаджанов, Рустам Жабборов, Абдувоҳид Тўраев, Асқар Якубов, Холмурод Салимов, Тоҳир Долиев, Норали Очилов, Меҳрибон Маметова, Зуҳра Усмоновани ҳам чин дилдан қутлаймиз.
05.jpg
Шунингдек, ташкилотимизда кўп йиллар самарали фаолият юритган, ўзбек журналистикаси ва таржимонлик соҳасига улкан ҳисса қўшган устозлар Машраб Бобоев, Ёқубжон Иброҳимов, Пўлат Нишонов, Шербек Алиев, Собит Тоировларни ёд этамиз. Барчаларининг руҳлари шод бўлсин.
9.jpg

Байрам муборак бўлсин! Барчамизга ҳалол меҳнатларимизнинг самарасини кўриш насиб этсин!

 

ЎзА