Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари – Мактабгача таълим агентлиги директори Агриппина Шин Корея Республикаси делегация билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон – Корея ҳамкорлигига оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Корея делегацияси «Ўзбекистон – 2030» стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган долзарб вазифалар билан ҳам таништирилди.

Шундан келиб чиқиб, икки томонлама ҳамкорликни, хусусан, мамлакатимиз мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом овқатланишини янада такомиллаштиришга қаратилган ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Учрашув конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтди, дейилади Мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, бу Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси вакилларининг Мактабгача таълим агентлигига иккинчи йирик ташрифи бўлиб, биринчи учрашув 2022 йилнинг августида ўтказилган эди.

М.Қосимова, ЎзА