Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Яссир Абдих бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан учрашди.

Учрашувда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, коррупция ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ушбу мулоқот ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга янги туртки беришини таъкидлади.

***  

Бош прокуратуранинг Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлиги тармоғи (CASC) доирасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда.

Бош прокуратурада БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Жиноий тармоқлар фаолиятига чек қўйиш Глобал дастури раҳбари К.Мередит билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлиги тармоғи доирасида ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати ҳамда уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, CASC тармоғи билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жараёнларини рақамлаштириш” лойиҳасини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Бўлиб ўтган мулоқот ҳуқуқий соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига хизмат қилади.

 

Н.Абдураимова,

ЎзА