Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги якунланди ва унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.

Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Жассим Бин Ҳамад» стадионида ўтган сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида Япония билан бош соврин учун куч синашди. Мазкур ўйинда футболчиларимиз 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа Япония терма жамоаси бош совринни қўла киритди. Ўзбекистон иккинчи, Ироқ терма жамоаси эса учинчи бўлди.

Маълумот ўрнида, мазкур уч терма жамоа “Париж-2024” Олимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўл олди. Фақатгина Индонезия терма жамоаси Олимпиадага чиқиш учун Африка кубогида 4-ўринни эгаллаган Гвинея термасига қарши 9 май куни қитъалараро плей-оффда майдонга тушади. Бир марталик ўтадиган мазкур ўйинда ғолиб бўлган жамоа Олимпиадага чиқади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА