Нукусда “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз!” шиори остида “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар барча ёшдаги профессионал спортчиларни, соғлом турмуш тарзи ихлосмандларини табриклади.
Мусобақада 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 7 минг нафардан зиёд иштирокчи белгиланган 3 километрлик масофани босиб ўтди.
Мусобақа якунида ўғил болалар ўртасида Рашидбек Искандеров биринчи, Нодирбек Халилаев иккинчи, Aзамат Ўрозбоев учинчи, қизлар ўртасида Мадина Оринбаева биринчи, Динара Озодова иккинчи, Анастасия Сологуб учинчи ўринларни қўлга киритди.
Шунингдек, имконияти чекланган ўғил болалар ўртасида Нурсултон Сарибаев, қизлар ўртасида Maлика Есеналиева финишга биринчи бўлиб келди.
–Оммавий югуриш мусобақасига қизиқиш ортиб бормоқда, – дейди Мадина Оринбаева. – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб ўтказилган мусобақада иккинчи ўринни эгаллаган бўлсам, бугун яхши тайёргарлик билан келиб биринчи ўринни қўлга киритдим. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортга жалб қилишда бундай мусобақалар муҳим аҳамиятга эга.
Мусобақада ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тадбир иштирокчиларига санъат усталарининг концерт дастури намойиш этилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири