«Тошкент-АЭРО» Ихтисослаштирилган божхона комплексининг «Авиа юклар« ТИФ божхона постида БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бошқармаси ва Жаҳон божхона ташкилоти ҳамкорлигида «Контейнерда ташувлар назорати» глобал лойиҳаси доирасида амалий семинар ўтказилди.

Жаҳон божхона ташкилотининг халқаро эксперти Муҳаммад Ал-Ғарабех томонидан иштирокчиларга авиаюклар бўйича халқаро қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, юклар тавсифи, тижорат ҳужжатларини ўрганиш, авиа контейнерларда товарларни яшириш усуллари, хавфларни баҳолаш, гиёҳванд воситаларни ташиш йўналишлари каби мавзуларда янги билимлар  берилди, халқаро тажриба билан ўртоқлашилди.

 

Ш.Маматуропова,

ЎзА