Республикамизнинг суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – фуқароларда суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига жазоловчи орган эмас, балки шахс ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган органлар сифатида қарашни шакллантиришдан иборат.

Одил судлов вазифаларининг муваффақиятли амалга оширилиши нафақат мазкур органлар томонидан ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя этилишига, балки улар томонидан чиқарилган ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорларнинг бажарилишига ҳам боғлиқдир.

Шу ўринда ўзининг ҳақ ҳуқуқларидан хабардор ҳайдовчилар бугунги кунга келиб «Multa Radar CD moving» мобиль комплекси орқали расмийлаштирилган жарималар устидан шикоят аризасини ёзиб, жарималарни бекор қилинишига эришишмоқда.

Хабарингиз бор, ушбу восита орқали қоидабузарликни Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда кўрсатилган “Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозимлиги, шунингдек мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмаслиги ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармаслиги” ҳақидаги талаблар асосида амалга ошириши лозим.

Ушбу ҳолатлар ҳақида адвокат Камолиддин Бахавидинов батафсил маълумот бериб ўтади.

М.Турдалиева, И.Исматов (видео), ЎзА