Баҳор келиши билан кўпгина жониворлар уйқудан уйғониб, ҳаётининг муҳим босқичи бошланади. Энди улар қишда сарфлаган витаминлари ва калория ўрнини тўлдириши ва насл қолдириши керак. Айни шу вақтда улар барконьерлардан ҳимояга муҳтож бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддасига кўра, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб,  тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёҳуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан  ов қилиш ёки  балиқ овлаш  шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларининг мусодара қилинишига сабаб бўлади. Ҳуқуқбузар жарима  тўлайди. Фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача, яъни  8,5 миллион сўмдан  10,2 миллион сўмгача жарима  тўлайди. Агар шу ҳуқуқузарликни мансабдор шахс содир этган бўлса,  жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ  бараваридан эллик бараваригача, яъни 13,6 миллион сўмдан 17 миллион сўмгача бўлган суммани ташкил қилади.  Шунингдек, ҳуқуқбузар 3 йилгача ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

 Роман Бондарчук тайёрлади, ЎзА