Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

2024 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари,
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари
Буюртмачи давлат органи Ажратилган  маблағ.
 млн  сўм
 
1.                  Устувор йўналиш: Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва тўсиқсиз муҳитни яратиш.

Мақсад: Зўравонлик ва тазйиқдан жабр кўрган хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.

Вазифалар: Республика бўйича 28 та аёллар реабилитация марказларида аёлларни касбга ўқитиш мақсадида махсус жиҳозланган 1 тадан хона ажратиш ва бу хонани ўқув хоналар сифатида ташкил этиш. Хоналарни икки турдаги касбий йўналишда яъни SMM (ноутбук) ва уқаловчи (сарф материаллари) учун зарур материаллар билан таъминлаш. Шунингдек, ушбу касбларга ўқитиш учун ҳар бир марказга икки нафардан малакали мутахассислар ёллаш.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 3 800,0
2.                  Устувор йўналиш: Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, мазкур соҳада давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар ҳамкорлиги ҳамда халқаро ҳамкорлик йўналишидаги ишларни мувофиқлаштириш, шунингдек жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.

Мақсад: Коррупцияга қарши курашиш жараёнларига нодавлат нотижорат ташкилотларни кенгроқ жалб этиш тўғрисида туркум семинарлар ва амалий тадбирлар ташкил этиш.

Вазифалар: Коррупцияга қарши курашиш жараёнида ННТлар иштироки юзасидан улар учун туркум (камида 14 та ҳудудни қамраб олган ҳолда 12 та семинар) амалий семинарлар ташкил этиш.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 400,0  
3.                  Устувор йўналиш: Бандликка кўмаклашиш бўйича хизматлар бозорида замонавий инфратузилма ва рақобат муҳитини яратиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, таълим муассасалари, ННТ, тадбиркорлик субъектлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчиликнинг аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлигининг самарали механизмларини шакллантириш.

Мақсад: Республиканинг барча маҳаллаларида касаначилик фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолият юритиш шароитларни яхшилаш, авваламбор ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларида замонавий ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширишни жадаллаштириш ҳамда ушбу асосда доимий иш жойларни ташкил этишни таъминлаш. Аҳоли даромадларини ошириш механизмларини амалиётга жорий этиш.

Вазифалар: Республиканинг барча ҳудудларида камбағалликни қисқартиришда биринчи навбатда касаначилик фаолиятини йўлга қўйган ишлаб чиқарувчилар ва дахлдор бўлган аҳоли қатламларини рўйхатини шакллантириш. Аҳоли томонидан ишлаб чиқарилган касаначилик маҳсулотларининг ҳисобини юритиш ва сотиш, онлайн буюртма қабул қилиш мақсадида электрон платформа ишлаб чиқиш. Касаначилик бўйича иш қидираётган, шунингдек имконияти чекланган аҳоли вакиллари ва иш берувчиларни ўзаро боғлаш учун мулоқот майдонини ташкил этиш. Аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар қамровини кенгайтириш ва сифатини оширишга қаратилган 100 тадан кам бўлмаган онлайн видеодарслар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 1 700,0  
4.                  Устувор йўналиш: Туман ҳудудида қонунийликни, ҳуқуқий тарғиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таьминлаш. Ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш. Фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таьминлаш.

Мақсад: Қоракўл туманидаги 316 нафар кўзи ожиз фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий, аҳволини яхшилаш. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали бандлигини таьминлаш. Жумладан, бўз тўқиш, каштачилик билан шуғулланишлари учун шароит яратиш ва маҳсулотлар савдосини ташкил этиш.

Вазифалар: Кўзи ожизлар жамиятига қарашли ер майдонида (0.22 га) жойлашган 15х30 ҳажмдаги ишлаб чиқариш (бўз) цехини таъмирлаш. Мазкур ҳудудда қўшимча маъмурий бино (кутубхона, маданий марказ), ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдоси юритиш учун дўкон қуриш.

Бухоро вилояти ҳокимлиги 1 000,0  
5.                  Устувор йўналиш: ОИТСга қарши курашишда Давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини таъминлаш.

Мақсад: Жиззах вилоятида ОИТСга қарши курашишда Давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини таъминлаш;

Кўнгилли аутрич ва тарғиботчилар иштирокида касаллик профилактикаси бўйича аҳоли орасида кенг қамровли тарғибот тадбирларини олиб бориш;

Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ва 5 та лабораторияларни зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш орқали ОИВ инфекциясига текширув сифатини ошириш, ОИВ инфекцияли беморлани чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун шарт-шароит яратиш;

ОИВ инфекциясига чалинган инсонларни ҳаёт тарзини яхшилаш ва умрини узайтиришга эришиш.

Вазифалар: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, давлат ва нодавлат ташкилотларида кенг кўламли тушунтириш-тарғибот ишлари, кўргазмали учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилишини ташкил этиш мақсадида семинар тренинглар ташкил қилиш, шаҳар туманлардан жами 30 нафар масъул тарғиботчиларни тайёрлаш.

Тармоқлараро режа тузиш. Жиззах шаҳар ва 12 та туманлардаги ҳар бир масжидларнинг имомлари шунингдек шаҳар ва 12 та туман ФХДЁ масъуллари, бош отинойилари, бувижонлар мактаби масъуллари, Жиззах шаҳар ва 12 та туманлардаги 302 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиларини ўқитиш ва улар орқали аҳолининг барча қатламларига кириб бориш.

Ёшлар орасида ОИВ/ОИТС ва унинг салбий оқибатлари тўғрисидаги тарғибот материалларини мунтазам равишда жойлаштириб бориш орқали ёшлар ўртасида тиббий саводхонликни ривожлантириш мақсадида қуйидаги ижтимоий тармоқлар “telegram”, “facebook” “Instagram” ҳамда, “youtube” саҳифаларида махсус рукн ташкил қилиш ва 200 донадан тарғибот материалларини доимий равишда жойлаштириб бориш.

Жиззах вилоят ҳокимлиги 1 800,0  
6.                  Устувор йўналиш: Аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун эҳтиёж ва талабаларини ўрганиш асосида турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириб бориш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишни самарали ташкил қилиш.

Мақсад: Нурота туманининг 4 та маҳалласи “Сувлиқ”, “Нуробод”, “Орасой”, “Мустақиллик”,  Хатирчи туманининг 5 та маҳалласи “Пахтакор”, “Фидокор”, “Боғчакалон”, “Жалойир”, “Истиқлол”, Навбаҳор туманининг 5 та маҳалласи “Янги куч”, “Қизилработ”, “Қизилтепа”, “Кескантерак”, “Қизилой” кўча ва гузарларига кўча ва гузарларига муқобил энергиядан фойдаланиш орқали замонавий, қуёш панелли кўча чироқлари ўрнатиш.

Вазифалар:  14 та маҳалла аҳолиси билан ўтказилган сайёр қабуллар, мулоқотлар асосида аҳолининг кўчаларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш бўйича аниқланган муаммосини ҳал этиш;

14 та маҳалладаги 30 000 нафар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ушбу маҳаллаларида мавжуд 67 та кўча ва гузарларга жами 1420 дона йўл ёқаларини тунда ёритиш чироқларини ўрнатиш.

Навоий вилояти ҳокимлиги 770,0  
7.                  Устувор йўналиш: Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясига мувофиқ, аёллар ва болаларга малакали, ихтисослаштирилган юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш.

Мақсад: Қашқадарё вилояти Перинатал марказини неонатология бўлимида туғилаётган кам вазнли чақалоқларни парваришлаш, улар ўртасида перинатал ўлимни камайтириш, олдини олиш ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини неонатология ва чақалоқлар реанимацияси бўлимларида чақалоқларни парваришлаш учун шароит яратиш;

Улар ўртасида неонатал ўлимнм олдини олиш, камайтириш мақсадида Кувез-инкубатор билан таьминлашга кўмаклашиш ҳамда ушбу бўлимда фаолият кўрсатаётган врач неонатолог ва ҳамшираларини Кувез-инкубатордан фойдаланиш бўйича маҳорат дарсларини ўтказиш.

Вазифалар: Қашқадарё вилояти Перинатал марказида туғилаётган кам вазнли чақалоқларни парваришлаш учун чақалоқлар реанимацияси бўлимига 5 та Кувез-инкубатор, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини неонаталогия ва чақалоқлар реанимацияси бўлимларига чақалоқларни парваришлаш учун та Кувез-инкубатор билан таьминлаш;

Перминатал марказини чақалоқлар реанимацияси ва неонатология бўлимларида фаолият кўрсатаётган 7 нафар врач неонатолог ва 54 нафар ҳамширалари учун маҳорат дарсларини ўтказиш;

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини неонатология ва чақалоқлар реанимацияси бўлимларида фаолият кўрсатаётган 9 нафар врач неонатолог ва 38 нафар ҳамшираларини Кувез-инкубатордан фойдаланиш бўйича маҳорат дарсларини ўтказиш ҳамда касбий кўникмаларини сингдириш;

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 950,0  
8.                  Устувор йўналиш: Сув таъминоти ва канализация объектлари бўйича аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлаган ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли бажарилишини ташкиллаштириш, мазкур соҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарувини таъминлаш.

Мақсад: Танланган лойиҳа ҳудудларида аҳоли, мактаб, МТМ ва бошқа ижтимоий соҳа ташкилотларида сув ва санитария хизматларининг қамрови, сифати ва самарадорлигини ошириш, саноат ташкилотларининг хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш имкониятларини мустаҳкамлаш.

Вазифалар: Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги “Обод”, “Янги ҳаёт”, “Мустақиллик”, “Андижон” ҳамда “Тошкент” МФЙларни ижтимоий буюртма асосида ичимлик сув таъминоти тизимини яхшилаш учун 3 та сув иншоотини қуриш, 5,6 км янги сув тармоқларини қуриш, 1 та сув ҳайдаш иншоотини қайта таъмирлаш ҳамда 2 та сув ҳавзасидан сув тармоқларига сув босимини ошириш учун кўшимча
2 та насос ўрнатиш;

Сирдарё вилояти Оқолтин туман ҳокимлиги 3 800,0  
9.                  Устувор йўналиш: Аҳолининг турли қатламларига жаҳон андозларига мос сифатли тиббиёт хизматларини кўрсатиш.

Мақсад: Бугунги кунда замонавий жарроҳлик амалиёти ёрдамида ишемик касалликнинг сабаби даволанади ва беморларга уларнинг қолган  ҳаёти давомида дори дармонлар билан хасталикнинг қўзғалиши ва авж олишнинг олдини олиш   учун даво муолажаларини доимий равишда ўтказиб туриш керак бўлади.Айни пайтда юрак ишемик хасталигини даволашда бир неча усуллар қўлланиляпти. Шулар қаторида тўлқинли зарба ёрдамида юрак мушакларида янги капилляр томирлар ҳосил қилиш усули (ударно-волновая реваскуляризация миокарда) хам 2010 йилдан бери АҚШ, Европа, Исроил, Россия, Украина ва Козоғистон тиббиётида кенг кўламда қўлланилмоқда. Бу даво усули ноинвазив усул бўлиб, бемор учун ҳеч қандай жиддий зарар етказмайди. Бутун дунё тиббий адабиётларида чоп этилган мақолаларга асосан 90% беморларда ижобий ҳолатга эришилгани тасдиқланган. Данғара туманида фаолият юритаётган “ДДМ ЛТД” МЧЖга қарашли клиникадаги амалиётда бу усул билан даволанган 35 та беморларнинг барчасида ижобий натижа қайд этилган

Вазифалар: Айни пайтда беморлар учун қулай, танага зарар етқазмасдан, амалдаги усуллар ичида энг арзон ва самарали бўлган, Исроил давлатида ишлаб чикарилган “Cardiospek” ускунаси ўрнатиб, даволаш ишлари йўлга қўйиш. Клиникада ушбу йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш, керакли сарфланадиган эхтиёт қисмларни олиб келиш ва бошқа ташкилий масалаларни молиялаштириш муаммоси ечим талаб қилмоқда. Йўналишга мос равишда хозирги замон талабларидан келиб чиқиб замонавий моддий техник базаси билан таъминлаш ва керакли мутахассислар тайёрлаш.

Фарғона вилояти ҳокимлиги 1 880,0  
10.             Устувор йўналиш: Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, шунингдек, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини таъминлашда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш. Иқтидорли ёшларни, шунингдек ёш оилалар ижтимоий қўллаб-қувватланиши, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратилиши, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш.

Мақсад: Булунғур туманида ёшларнинг китобхонлик саводхонлигини ошириш;

Вазифалар: Ахборот-кутубхона марказини ташкил этиш. Кутубхона тармоғини кенгайтириш ва улар томонидан хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш. Аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, мафкуравий иммунитети ва дунёқарашини юксалтиришга, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш. “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқотнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион усулларини ишлаб чиқилишини таъминлаш. Ёшлар онгида Ватанга мухаббат ва содиқлик принципларини сингдиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширилади ҳамда ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, чақирув тадбирларини ташкил этиш.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги 2 400,0  
11.             Устувор йўналиш: Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ўқувчиларга чет тилларини чуқур ўргатиш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда келажакда эгаллайдиган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишлври учун кенг шарт-шароитлар яратиш.

Мақсад: Таьлим муассасаларига илғор миллий ва хорижий тажрибалар асосида хорижий тиллар ўргатишнинг замонавий усулларидан самарали фойдаланиш орқали ўқувчиларда касб турлари бўйича меҳнат малакаларини шакллантириш. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари билан шуғулланувчи педагог ходимлар фаолиятини рағбатлантириш ҳамда шу тоифадаги болаларга жаҳон стандартлари бўйича бепул сифатли таьлимни ташкил қилиш ҳамда дарсликларидаги ўқув мавзулар юзасидан методик қўлланмалар ишлаб чиқиш. Чет тиллари соҳасида нодавлат таълим муассасалари фаолиятини кенгайтиришга, уларга керакли инфратузилма яратиб беришга кўмаклашиш.

Вазифалар: Республиканинг илғор НТМ билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида чет тиллари ҳамда IT соҳалари чуқурлаштирилган тарзда ўқитиладиган мактаб фаолиятини йўлга қўйиш. Ташкил қилинадиган мактабнинг чет тилларини ўргатиш ва касбга ўқитиш хоналарини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. Мактабда 30 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандларини бепул бошланғич таълим олишларини таьминлаш, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”ларга кирган аёллар фарзандлари учун европа стандартлари асосида танлов асосида чет тилларини ўқитиш бошланғич курсларини бепул шаклда ташкил қилиш.

Хоразм вилояти ҳокимлиги 1 500, 0  
Жами 11 та давлат ижтимоий буюртмаси 20 000,0  
           

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

– ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

– давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;

– ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

– ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;

– лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

www.fоndngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;

Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда  лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2024 йил 1 апрелдан 2 майгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондинин www.fоndngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: 78 238 23 76, 78 238 23 77