ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалида “Спорт ва хорижий тиллар интеграциясини амалга ошириш муаммолари ҳамда ечимлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда юртимиз олимларидан ташқари Zoom орқали Европа, Aфрика ва Осиё қитъаларидан соҳанинг кўзга кўринган етакчи мутахассислари иштирок этди.

Жумладан, канадалик олимлар – микробиология фанлари доктори, профессор Марьям Вафаимаданий ҳамда молекуляр тиббиёт ва клиник эмбриология фанлари доктори, профессор Раҳмон Ғаффарзоданинг маърузалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Анжуманда спорт ва хорижий тиллар интеграциясининг аҳамияти, бу йўналишдаги мавжуд муаммолар юзасидан мураббийлар ва ёшлар ҳам илмий асосланган фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА