Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-14 сон Фармонига Сирдарё дарёси ўзанида экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилади:

2024 йил 1 майдан бошлаб Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади, шунингдек, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади;

Сирдарё дарёсининг ювилган қиргоқларини мустаҳкамлаш, қирғоқ бўйи минтақасидаги бузилган ерларнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.

ЎзА