Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича U20 ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 16 март кунига қадар ўтадиган ушбу мусобақада қиличбозлар сабля, рапира ва шпага йўналиши бўйича ўзаро рақобатлашади.

Мусобақанинг илк кунида сабля йўналишида яккалик ва жуфтлик  баҳслари ғолиб ва совриндорлари анқиланди. Яккалик беллашувларда Муса Аймуратов, Алпамис Уракбаев, Азизбек Даулетназаров ва Нурсултон Кенесбаев ўғил болалар ўртасида шоҳсупага кўтарилди. Қизлар баҳсида Гулистан Пердибаева, Аякоз Жумамуратова, Наргиза Жаксибаева ҳамда Самира Шокирова совринли ўринларни эгаллади.

Жамоавий баҳсларда йигитлар орасида Қорақалпоғистон-1 жамоаси, қизлар орасида Тошкент-2 термаси биринчи поғонадан жой олди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА