Филиппинда сув спорт турлари бўйича ўтаётган Осиё чемпионатининг синхрон сузиш бўйича турли ёш тоифаларида ғолиблар аниқланди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Жумладан, Зиёдахон Тошхўжаева ҳамда Анна Вашенко жуфтлиги олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, Елизавета Касаткина ҳамда Даря Кочнева 12 ва ундан кичик ёш тоифасида, Жасмина Қодирова, Сабина Маҳмудова, Елизавета Афанасева эса 13-15 ёш тоифасида бронза медали билан тақдирланди. Мусобақа давом этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА