АҚШнинг Огайо штатида ўтказилган анъанавий «Arnold Sports Festival» доирасидаги самбо баҳсларида мамлакатимиз вакиллари муваффақиятли иштирок этди.
Мусобақада юртимиз самбочиларидан Азизахон Муҳаммаджонова, Ислом Аҳмаджонов, Самариддин Ҳикматуллаев, Санжар Ҳикматуллаев, Жаҳонгир Аҳмаджонов барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медални қўлга киритди.
Мусобақада 5 та олтин медалга эга чиққан ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 1-ўрин Калифорния штати самбочиларига насиб этди.
Самбо мусобақаларини таниқли актёр Арнольд Шварценеггер кузатиб борди. Беллашувларни бошқариб боришда ўзбекистонлик ҳакам Фаррух Ниязимбетов иштирок этди.
Т.Рўзиев, ЎзА