Туркиянинг Алания шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича «International Alanya Castle Criterium» пойгасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Мусобақанинг аёллар ўртасидаги гуруҳ пойгасида иштирокчилар 29 км масофада ўзаро рақобатлашди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили шоҳсупага кўтарилди.
Аниқроғи, терма жамоамиз аъзоси Екатерина Кнеблева маррага 47 дақиқа 11 сонияда биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Евгения Голотина 47 дақиқа, 19 сонияда белгиланган масофага етиб келган ҳолда бронза медалига эга чиқди. Мусобақанинг кумуш медали жазоирлик Ҳоули Несринега (47:13) насиб этди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА