Пойтахтимизда гандбол бўйича “IHF Trophy” турнирининг қитъалараро босқичи якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон “U20” жамоаси бош совринни қўлга киритди.
Терма жамоамиз финалда Буюк Британия термасига қарши сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида ўзаро рақобатлашди. Мазкур баҳсда гандболчиларимиз 33:23 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медаль билан бирга ушбу ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Шунингдек, 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси бронза медали учун кечган беллашувда Янги Каледония устидан 24:18 ҳисобида зафар қучди ва шоҳсупанинг учинчи ўрнидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА