Дзюдо бўйича пойтахтимизда ўтаётган “Катта дубулға” турнирида саралаш баҳслари якунланди.

Энди Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили медаллар учун курашни кечки дастурда олиб боради. Ушбу босқичда -60 кгда Достон Рўзиев ва Гиорги Сардалашвили (Грузия), -52 кг вазнда Гулҳаё Жўраева ва Амандин Бушар (Франция) олтин медаль учун куч синашади.

Шунингдек, бронза медали учун вазни -66 кг бўлган полвонлар орасида Сардор Нуриллаев ва Вилям Лима (Бразилия) рақобатлашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА