Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида Осиё олимпия кенгаши бош директори, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World aquatics) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам ҳамда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Ал Шафар билан учрашув бўлиб ўтди.
Мартабали меҳмонлар билан мулоқот давомида спорт вазири Адҳам Икромов мамлакатимизда «Тошкент-2025» ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига қизғин ҳозирлик кўрилаётгани, бунёд этилаётган спорт мажмуаларининг имкониятлари хусусида маълумот берди.
Шунингдек, Олимпия шаҳарчасида олиб борилаётган ишлар ҳолати, мусобақалар ўтказилиши учун мўлжалланган иншоотлар, саналар ва дастурга киритилиши кўзда тутилган ўзгаришлар хусусида фикр алмашилди.
Т.Рўзиев, ЎзА