Бокс бўйича турли ёш тоифаларида ўтказилувчи қитъа чемпионатларининг сана ҳамда манзиллари эълон қилинди.

Осиё бокс конфедерацияси маълумотига кўра, жорий йилнинг 25 апрель — 10 май кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ҳамда ёшлар ўртасидаги Осиё биринчилиги ташкил этилади.

Шундан сўнг, 21 август — 3 сентябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўсмирлар ҳамда мактаб ёшидаги ўғил-қизлар ўртасида қитъа чемпионати бўлиб ўтади.

Катталар ўртасидаги Осиё чемпионати эса 30 ноябрь — 12 декабрь кунлари Иорданиянинг Амман шаҳри мезбонлигида ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА