Шу йил 11 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Ҳүкумати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Депутатлар томонидан сессиянинг кун тартибидан ўрин олган Тахиатош туманини ташкил қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Йигилишда Тахиатош шаҳри аҳолисининг турмушида учрашаётган қийинчиликларга, Тахиатош туманини ташкил қилишга оид вазифаларга ва унинг афзалликларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хўжайли туманининг «Кенегес», «Сарайкўл», «Найманкўл» овул фуқаролар йиғинларини Тахиатош шаҳри билан бирлаштириб, янгидан Тахиатош шаҳрини ташкил қилиш масаласи депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Янгидан тузилаётган туманда фаолият юритувчи давлат ва хўжалик бошқарув органларини ташкил қилиш хусусида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев баёнат қилди.
Сессиянинг кун тартибидан ўрин олган мазкур масала бўйича алоҳида қаноатланувчилик билан билдирилган фикр-таклифлардан сўнг депутатлар тегишли қарор қабул қилди.
Бундан кейин «Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги