Футбол бўйича миллий терма жамоамиз Уругвай давлатида маҳаллий миллий терма жамоа билан халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида аввал хабар берганмиз. Бугун тонгда футболчиларимиз Тимур Кападзе устозлигида Тошкент – Истамбул – Мадрид – Монтевидео йўналиши бўйича Уругвайга жўнаб кетди.
Яна икки ҳафтадан кейин Россияда бошланадиган Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланган Уругвайга қарши ўйинда бош мураббий қуйидаги футболчилардан фойдаланишни афзал билди. Булар:
Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев – “Навбаҳор”
Умиджон Эргашев – «Насаф»
Элдор Суюнов – «Пахтакор»
Ҳимоячилар:
Рустамжон Ашурматов – «Бунёдкор»
Санъат Шихов – «Бухоро»
Акрамжон Комилов – «Бунёдкор»
Достонбек Турсунов – “Нефтчи”
Ислом Қобилов – «Бунёдкор»
Шерзод Аъзамов – «Пахтакор»
Шуҳрат Муҳаммадиев – «Локомотив»
Аббосжон Отахонов – «Металлург»
Ярим ҳимоячилар:
Одилжон Ҳамробеков – «Насаф»
Азизжон Ғаниев – «Насаф»
Жавоҳир Сиддиқов – «Қўқон-1912»
Азизбек Турғунбоев – «Навбаҳор»
Жасур Яхшибоев – «Пахтакор»
Жалолиддин Машарипов – «Пахтакор»
Икром Алибоев – «Локомотив»
Ислом Кенжабоев – «Насаф»
Хуршид Ғиёсов – «Бунёдкор»
Сардор Собирхўжаев – «Бунёдкор»
Ҳужумчилар:
Забиҳилло Ўринбоев – “Металлург”
Бобир Абдихолиқов – «Насаф»
Гарчи терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатида тўп суриши армон бўлиб қолаётган бўлса-да, ҳакамларимиз мисолида мундиалда кўп йиллардан бери иштирок этаётганим рекордлар ўрнатаётганимиз ҳақиқат. Тажрибали ҳакамимиз, Жаҳон чемпионатларини энг кўп бошқариш бўйича Жаҳонда тенгсиз, Осиёнинг беш катта энг яхши ҳаками Равшан Эрматов бошчилигидаги Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ҳакамлар гуруҳимиз, қолаверса, бу йил биринчи марта Жаҳон чемпионатида назоратчи ҳакам сифатида фаолият юритадиган икки нафар ҳамюртмиз – Фарҳод Абдуллаев ва Олим Арипов Россияда ўтадиган мундиалда иштирок этиш учун шу мамлакатга жўнаб кетишди. Эътиборлиси, Ўзбек футболи тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатида бош ҳакам, лайнсменлар, ҳакамлар назоратчиси ва учрашув комиссари тўлиқ таркибда иштирок этишади.
Сафар олдидан Ўзбекистон футбол ассоциациясида Миллиий Олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Равшан Эрматов ва унинг гуруҳини қабул қилди ва уларга оқ йўл тилади.
Ойбек Юнусов