Япония юк ташиш компаниялари Қизил денгиз орқали юк ташишни бутунлай тўхтатди, чунки у ердаги вазият ёмонлашган. Бу ҳақда Япония жамоат ерлари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлигининг хориждаги транспорт департаменти вакили маълум қилган.
– Aгар япон юклари ҳақида гапирадиган бўлсак, ўтган йилга келиб автомобилларни ташиш учун ихтисослашган кемалар кўпинча Aден кўрфази ва Қизил денгиз орқали ҳаракат қилган, -деди расмий вакил.
Экспертларнинг фикрича, “Aнсоруллоҳ” ҳаракатининг хусий исёнчилари томонидан ўққа тутилиши натижасида глобал юк ташиш ҳажми 20 фоизга қисқаради.
“Бу глобал таъминот занжирларида узилишларга олиб келиши ва транспорт харажатлари юқорилиги сабаб нархларнинг умумий ошишига олиб келиши мумкин”, деб мақола чиқарди “Nikkei” иқтисодий газетаси.
Нашрда ёзилишича, Қизил денгиздан ўтадиган маршрутдан воз кечиш ёнилғи, суғурта ва бошқа харажатларни кўпайтиради.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, дунёдаги барча юк ташишнинг тахминан 30 фоизи денгиз контейнерларида амалга оширилади. Қиймат жиҳатидан бу йилига 1 триллион долларни ташкил этади. Барча контейнер ташишнинг тахминан 10 фоизи илгари Қизил денгиз ва Сувайш канали орқали ўтган. Бу йўналиш Европа ва Шарқий Осиё давлатлари ўртасида юк ташиш учун ниҳоятда муҳимдир.
ЎзА