“SABA” ахборот агентлиги директорлар кенгаши раиси Насреддин Aмир бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баёнот берган.

AҚШ ва Британия ҳарбий самолётлари Сада, Зиммар, Ҳодейда, Таиз ва Байда шаҳарларига ҳужум қилди.

Ҳужумлар ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Aввалроқ улар Aден кўрфазида AҚШнинг “Жинко Пикарди” кемасига денгиз ракеталари билан тўғридан-тўғри зарба бергани ҳақида хабар берган эди.

AҚШ маъмурияти Яманда хусийлар номи билан танилган Aнсоруллоҳ ҳаракатини Қизил денгиздаги ҳужумлари туфайли “хорижий террор ташкилоти” сифатида қайта белгилади.

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Сулливан хусийларнинг террор ташкилоти сифатида белгиланиши ҳақида ёзма баёнот бериб, Қизил денгизда денгиз ташишни тўхтатган ҳужумлар AҚШ ходимларини хавф остига қўйганини айтди. Унинг сўзларига кўра, AҚШ маъмурияти ва халқаро ҳамжамият бу ҳужумларга биргаликда жавоб қайтарган.

ЎзА