“Ўзбекинвест” мутахассислари Японияда бўлди«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси мутахассислари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан “Бизнес раҳбарлари малакасини ошириш” дастури бўйича Токио шаҳрида малака ошириш курсида иштирок этди.


Маълумки, дунё суғурта бозорида кузатилаётган инновацион тажрибаларни ўрганиш, илғор янгиликларни амалаиётга жорий этиш, халқаро суғурта бозорида ўз ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш суғурта компанияларидан энг замонавий ёндашувларни талаб қилмоқда. «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси ҳам айни шу талаблардан келиб чиққан ҳолда хорижий молиявий ташкилотлар билан билан доимий ҳамкорлик қилиб келаётир ва чет давлатлардаги энг юксак ва самарали тажрибаларни яқиндан ўрганишга интилмоқда.
2.jpg
Кунчиқар мамлакатда ўн кун давомида ўтказилган семинарлар ҳар томонлама натижадорлиги билан муҳим аҳамият касб этади. Малака дарсларида Япониянинг консалтинг, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритувчи мутахассислари томонидан амалий маркетингни жорий этиш, чакана савдо ҳажмини ошириш, муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш усуллари бўйича иштирокчиларга батафсил маълумот берилди. Ўз навбатида Ўзбекинвест” компанияси фаолиятига доир тақдимот ҳам Япония суғурта бозори вакилларида унутилмас таассурот қолдирди. Бундан ташқари, малака ошириш курси иштирокчилари FANCL, TANITA ва «Cocokara Fine» компаниялари иш тажрибаси билан тўғридан-тўғри танишиш имконятига эга бўлди.
Шубҳасизки, жаҳон суғурта бозорини яқиндан тадқиқ қилишга йўналтирилган бундай тадбирлар мамлактимизда иқтисодий барқарорлигини янада мустаҳкамлашга саҳога доир сўнгги ютуқлардан тўғри ва ўринли фойдаланиш қайта суғурталаш борасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Шавкат Тоҳиров, ЎзА