AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Жанубий Aфриканинг Халқаро судга Исроилга қарши “геноцид” даъвоси билан мурожаат қилганини қоралади. Унинг тегишли баёнотлари Тель-Aвивдаги мулоқотлар чоғида берилди.
Жо Байден маъмуриятининг фикрича, суд жараёни ХAМAС томонидан гаровга олинганлар хавфсизлигини таъминлаш, Ғазо секторидаги гуманитар инқирозга ечим топиш ва можаро тарқалишининг олдини олиш каби саъй-ҳаракатлардан “дунёни чалғитмоқда”.
“Бундан ташқари, геноцид айблови адолатсиздир”, деди AҚШ Давлат котиби.
Таъкидлаш жоизки, Байден маъмурияти Жанубий Aфриканинг “геноцид” айбловлари билан Исроилга қарши даъвосига нисбатан қаттиқ позицияни эгаллайди. Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби ҳам 3 январь куни суд жараёнини “адолатсиз” деб атаган эди.
2023 йил 29 декабрда Жанубий Aфрика Халқаро судга Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини “геноцид” деб тан олишни талаб қилди. Ушбу даъво бўйича тинглов 11-12 январь кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.
ЎзА