Кўплаб мамлакатларда одамлар 31 декабрдан 1 январь тонгига ўтар кечаси – Янги йилни ажойиб анъана билан нишонлайдилар.

Айниқса, Австралиянинг Сидней шаҳри бу байрамнинг асосий марказига айланган, чунки бу ерга Янги йил бошқа йирик халқаро шаҳарларга қараганда эртароқ келади. Намойиш Сидней бандаргоҳида бўлиб ўтади.

Шотландияда Янги йил кечаси “Хогманай” деб аталиб, “биринчи қадам” номи одати билан машҳурдир. Дўст-биродарлардан ёки қўни-қўшнидан бирортаси уйларига ярим тундан кейин ташриф буюриши муҳим. Хонадонга биринчи келган киши совға билан келса, омаднинг қадам ранжидаси деб ҳисобланади.

Испанияда 31 декабрь куни ярим тунда соат миллари чалинаётганда 12 та узум истеъмол қилиш одат тусига кирган, ҳар бир узум донаси келгуси йилнинг ҳар бир ойи учун омад келтиради деб ишонилади.

Бразилия, Эквадор, Боливия, Венесуэла, Марказий ва Жанубий Американинг бошқа баъзи мамлакатларида Янги йил арафасида турли рангдаги махсус кийимлар кийилади. Қизил севги, сариқ ранг эса пулга ишора деб ишонилади.

Вьетнамда, одатда, Янги йил арафасида уй худоси сазан балиғида жаннатга боради деб ишонилади, шунинг учун одамлар кечаси сув хавзаси бўйига чиқиб, тирик балиқни сувга қўйиб юборишади.

Кипр ороли аҳолиси янги йилда қоронғулик омад олиб келишига ишонгани учун ярим тунда уйларидаги чироқларни маълум муддатга ўчиради.

Кўпгина италияликлар байрамнинг энг юқори чўққисида эски нарсаларни деразадан улоқтиришади ва ўша пайтда улар қизил либосда бўладилар.

Хитойликлар байрам билан бирга уйга келадиган фаровонлик ва омадни тасодифан “кесиб қўймаслик” учун Янги йил арафасида қайчи, пичоқ ва бошқа ўткир нарсалардан фойдаланмайди.

Французлар ғилдиракни бахтли янги йил рамзи деб билишади, шунинг учун кўпинча дўстлари ва оила аъзоларига ғилдирак совға қилишади.

Интернет материаллари асосида М.Пирматова тайёрлади,

ЎзА