Бу ҳақда Республика ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров «Казинформ» агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Қозоғистон доимий равишда мамлакатда тақиқланган террорчи ташкилотлар рўйхатини тафтиш қилиб боради. Ушбу жараён доирасида БМТ тажрибасидан келиб чиқилган ҳолда “Толибон” ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан олиб ташлашга қарор қилинди. БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча амал қилиши зарур бўлган резолюциясида “Толибон” ҳаракати террорчи ташкилотлар рўйхатига кирмаган”, – дея изоҳ берди Смадияров.
Жорий йил 3-5 август кунлари Остонада Афғонистон билан бирга қўшма ишбилармонлар анжумани ўтказилган эди. Унда Афғонистон иқтисодиётининг турли соҳаларидан 150 дан зиёд тадбиркорлар иштирок этган. Тадбир якунларига кўра, Қозоғистон ва Афғонистон ишбилармон доиралари вакиллари 190,8 миллион долларлик шартномалар имзолаган.