Покистоннинг вақтинчалик бош вазири Анвар-ул-Ҳак Какар Фаластинга бирдамлик белгиси сифатида мамлакатда Янги йилни байрам қилишни тақиқлади, деб хабар тарқатди “Geo” телеканали.
“Покистон халқи қайғули ҳолатда, шу боис, вазиятни ҳисобга олиб Покистон ҳукумати Янги йилга алоқадор бўлган ҳар қандай байрамни тақиқлашга қарор қилди. Мен барча покистонликларга мурожаат қиламан: мазлум фаластинликларга бирдамлик кўрсатинг ва Янги йил келганда оддийликка риоя қилинг”, — деди у телемурожаатида.
Фаластинга бирдамлик сифатида БААнинг Шаржа шаҳрида ҳам Янги йил байрами нишонланмайдиган бўлди.