Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Фуқаро Ҳ.И. фуқаро М.Ф.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 400 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган. Тезкор тадбир давомида олдиндан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири