Исроилнинг Ғазо секторида ХАМАС ҳаракатига қарши ҳарбий амалиёт бошлаганидан буён 158 аскари ҳалок бўлди, деб хабар тарқатди “Times of Israel” газетаси Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ)га таяниб.
Бундан аввалроқ 152 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху ўтган шанба куни яна бир бор Ғазо секторида олиб борилаётган ҳарбий амалиёт мақсадга эришмагунича давом этишини айтганди.