Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, сотувчи томонидан олди-сотди шартномасини тузишда барча истеъмолчиларга тенг имкониятлар яратилади.

Қарорга кўра, агар бозорда устун мавкега эга сотувчида ўзи томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасини сотищда ички бозордаги талабни қондириш имконияти мавжуд бўлмаганда, бир шахс билан 12 ой давомида автомототранспорт учун иккитадан ортиқ шартнома тузилганда, сотувчи кейинги 12 ой мобайнида ушбу маҳсулот учун қайта шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлади.

 ЎзА