Самарқанд шаҳрида 25-30 декабрь кунлари блиц ва рапид йўналишлари бўйича FIDE жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Бугун чемпионатнинг очилиши олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда FIDE президенти Аркадий Дворкович, Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари Алишер Саъдуллаев, рапид ва блиц бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳамда рапид бўйича 2021 йилдаги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов иштирок этди.
Матбуот анжуманида бу галги чемпионатга кўрилган тайёргарлик ҳақида маълумот берилди.
Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.Жумладан, Магнус Карлсен Марказий Осиёда шахматнинг жадал ривожланиб бораётгани, бунда Ўзбекистоннинг роли юқорилигини таъкидлади.
Ғ. Ҳасанов, А.Исроилов (видео), Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА мухбирлари