Япониянинг автомобиль ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Daihatsu” компанияси давлат сертификатини олишда тест ҳужжатларини қалбакилаштиргани учун барча заводида фаолиятни тўхтатишга мажбур бўлди, деб хабар тарқатди “NHK” телеканали.
Компаниянинг Японияда тўртта заводи бор. Душанба кунидан бошлаб улар фаолиятини тўхтатади. Ушбу қарор 64 та модел бўйича ҳисобга олинмаган 174 та камчилик аниқлангани билан боғлиқ, шу боис компания барча моделлари савдосини тўхтатишга қарор қилди, дейилади хабарда.
Ўтган йили “Daihatsu” 920 мингта автомобиль ишлаб чиқарган эди. Шунингдек, компания 400 та буюртмачи компанияларга ҳам товон пули тўлаш масаласини кўриб чиқмоқда.