Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ташаббуси билан бошланган “Меҳр ҳаракати” хайрия тадбири шаҳар ва туманларда давом этмоқда.

Корхона ва ташкилотлар, ўқув юртлари масъуллари, саховатпеша инсонлар кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.

“Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари ҳомийлар билан ҳамкорликда эҳтиёжманд оилаларда бўлди.  Тадбир давомида 21 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қишки кийимлар хайрия қилинди.

 

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири